date

Россия ва Беларусь қўшма ҳарбий машғулот бошлади

Россия ва Беларусь қўшма ҳарбий машғулот бошлади
Россия ва Беларусь жума куни “Запад-2025” номли ҳарбий машғулотни бошлади. У икки давлат ҳудудида, шунингдек, Балтиқ ва Баренц денгизларида ўтказилмоқда.

Машғулотларда ҳужумни қайтариш ва ҳудудни ҳимоя қилиш сценарийлари машқ қилинади. Унда Россия ва Беларусь билан бирга бошқа ҳамкор давлатлар қўшинлари ҳам қатнашади.

Бу машқлар Польша ҳаво ҳудудида Россияга тегишли деб гумон қилинган дрон уриб туширилганидан икки кун ўтиб бошланди. Москва бунга алоқаси йўқлигини айтган, Ғарб эса буни провокация деб баҳолаган.

Польша бош вазири машғулотларни хавфли деб атаб, Беларусь билан чегарани ёпди. Литва ва Латвия ҳам ўз чегараларида қўшимча хавфсизлик чораларини кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Беларусь қўшма ҳарбий машғулот бошлади