Татаристон Республикасида 19 ёшли қиз интернетда машҳурлик ва лайк тўплаш истаги учун ота-онасининг квартирасини ёқиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар маълум қилмоқда.
Ҳодиса Бугулма шаҳрида содир бўлган. Қиз “тренд видео” суратга олиш ниятда бўлиб, ота-онасининг ётоқхонасидаги каравотга қасддан ўт қўйган. Қисқа вақт ичида ёнғин хонани тўла қамраб олди ва тез тарқалди.
Шундан сўнг ўт ўчирувчилар фавқулодда тезкорлик билан воқеа жойига етиб келди ва ёнғинни бартараф этиш бўйича муваффақиятли ҳаракат қилди. Ҳодиса оқибатида қизнинг астма билан оғриган қўшниси тутунни нафаслаб, жароҳатланди ва тиббий кўрикка олинди.
Қиз аввал отасини интернет-роутер сабаб бўлгани ҳақида алдашга ҳаракат қилган, аммо ота бу гапга ишонмаган. Кейинчалик, унинг телефонидан ўт қўйиш билан боғлиқ видео топилган ва бу воқеанинг ҳақиқий сабабини ошкор қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!