Жапаров “бир лайк учун қамоқ” хабарига кулиб юборди (видео)

Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этган расмий йиғилишлардан бирида ноодатий ҳолат муҳокама марказига чиқди. Йиғилиш давомида “Исмоилов Абдуллоҳ” исмли бола билан боғлиқ ҳолат юзасидан бувиси давлат раҳбарига мурожаат қилди.
Бувининг сўзларига кўра, унинг набираси тасодифан бир видеога “лайк” босиб қўйган ва шу сабабли 1 йил-у 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Бу мурожаатни эшитган президент Садир Жапаров вазиятга бефарқ қолмади ва дарҳол йиғилиш иштирокчилари орасидаги Бош прокурорга топшириқ берди.
“Аввало бувисининг айтган гапини текшириб кўринглар. Агар ҳақиқатан ҳам фақат битта 'лайк' босгани учун қамалган бўлса, дарҳол озод қилинглар. Агар бошқа сабаб бўлса, қонун доирасида иш кўрилади”, — деди президент.
Мазкур топшириқ йиғилиш иштирокчилари орасида ҳам, ижтимоий муҳокамаларда ҳам катта эътибор қозонди.
Ҳозирча ҳолатнинг барча тафсилотлари расмий текширувдан ўтказилмоқда.