Қозоғистон Республикасидаги Атиров шаҳрида 3 ёшли қизча устидан полиция органларига ариза келиб тушди.
Маълум қилинишича, ушбу мурожаат 3 ва 5 ёшли қизалоқлар орасида қаҳвахонада ўйинчоқ — чангютгични бўлишда келишмовчилик юзага келгани сабабли содир бўлган. Болалар ўртасида бу ҳолат сабабидан мунозара ва кичик жанжал юзага келган.
Кўп ўтмай, икки қизча ярашиб кетган, аммо улардан бирининг онаси бу қарорга рози бўлмай, полицияга расмий мурожаат қилиб, бола омма олдида кечирим сўраши кераклигини талаб қилган.
Шаҳар полицияси бу мурожаатга жавобан, 3 ёшга тўлмаган бола устидан расмий ариза қабул қилинмаслигини маълум қилди. Шу сабабли мурожаат бекор қилинди ва болаларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди, уларга бола тарбияси ва хавфсизлик қоидалари тўғрисида маслаҳат берилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!