date

Кореялик ишчилар АҚШдаги рейддан кейин уйга қайтди

Кореялик ишчилар АҚШдаги рейддан кейин уйга қайтди
АҚШнинг Жоржия штатида жойлашган Hyundai заводида иммиграция рейди ўтказилди. Унда 300 дан ортиқ Жанубий Корея фуқароси қўлга олиниб, кейин махсус самолётда ватанига қайтарилди. Улардан бири эса АҚШда қолишни танлади.

Жанубий Кореяда бу воқеа катта норозиликка сабаб бўлди. Президент Ли Же Мюнг ишчиларни бундай услубда қўлга олиш икки давлат ўртасидаги ишонч ва инвестицияга зарар етказишини айтди.

Hyundai раҳбари рейд сабаб завод очилиши камида икки ойга кечикишини билдирди. LG Energy Solution эса айрим ходимлар визага эга бўлганини таъкидлади.

Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Конгрессидан корейс компаниялари учун янги визалар жорий этишни сўрамоқда. Мутаҳассислар бу воқеа икки давлат иқтисодий ҳамкорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кореялик ишчилар АҚШдаги рейддан кейин уйга қайтди