Истанбулда туман ҳокими ҳибсга олинди

Туркия прокуратураси Истанбулнинг Байрампаша тумани ҳокими Ҳасан Мутлу ва яна 47 кишини коррупсия, пора олиш ҳамда давлат қоидаларини бузишда айблаб ҳибсга олишга қарор қилди. Полиция тонгда 72 манзилда рейд ўтказиб, ҳужжатларни мусодара қилди ва гумонланувчиларни қўлга олди. КHP аъзоси Ҳасан Мутлу айбловларни рад этиб, терговни "сиёсий операция" деб атади.

Туркия прокуратураси Истанбулнинг Байрампаша тумани ҳокими ва яна 47 кишини ҳибсга олишга қарор қилди. Улар коррупция, пора олиш ва давлат қоидаларини бузишда айбланмоқда.
Полиция тонгда 72 манзилда рейд ўтказиб, ҳужжатларни мусодара қилди ва гумонланувчиларни қўлга олди. Рейд кенг кўламда ўтказилгани айтилмоқда.
Ҳоким Ҳасан Мутлу эса айбловларни рад этди ва терговни “сиёсий операция” деб атади. У мухолифатдаги Республика Халқ Партияси (CHP) аъзоси ҳисобланади.
Сўнгги бир йил ичида CHP ва унинг бошқарувидаги ҳокимликларга қарши босим кучайган. Юзлаб партия аъзолари ҳибсга олинган, яқин кунларда эса CHP раҳбари бўйича суд қарори кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…