АҚШ, Саудия Арабистони, БАА ва Миср Суданда урушни тўхтатиш учун янги ташаббус эълон қилди. Унга кўра, уч ой давомида гуманитар сулҳ ўтказилиб, сўнгра доимий оташкесим жорий этилиши керак.
Давлатлар тинчлик йўл харитасида сулҳдан кейин тўққиз ойлик ўтиш даврини белгилашни, бу даврда эса фуқаролар бошчилигидаги ҳукумат тузишни таклиф қилмоқда. Уларнинг фикрича, ҳарбий йўл билан можаро ҳал бўлмайди.
Суданда жанглар айниқса Дарфур ҳудудида давом этмоқда. RSF (Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари) бу ерда катта ҳудудни назорат қилмоқда ва Ал-Фашир шаҳрини қамал қилгани учун очлик кучаймоқда.
АҚШ эса Судан молия вазири Жибрил Иброҳим ва армияга алоқадор бир милицияга санкция қўллади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар