date

Исроилнинг Ғазо шаҳрига ҳужумлари кучайди

Исроилнинг Ғазо шаҳрига ҳужумлари кучайди
Исроил армияси Ғазо шаҳрида кучли ҳаво ҳужумларини бошлади. Зарбалардан бутун кўп қаватли уйлар вайрон бўлди, кўплаб оилалар хавфсизлик излаб уйдан чиқишга мажбур бўлди. Исроил маълумотига кўра, 250 мингдан ортиқ аҳоли шаҳарни тарк этган.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазони Ҳамаснинг “охирги таянчи” деб атамоқда. Бироқ БМТ бу ҳаракатлар очарчиликдан азият чекаётган фуқароларнинг аҳволини янада оғирлаштиришини огоҳлантирди. Аҳоли эса ҳужумлар кўпинча мактаблар ва бошпаналарга қаратилётганини айтмоқда.

Кўплаб оилалар тунди қоронғиликда шаҳардан қочиб чиқмоқда. Жанубга кўчиш эса қиммат бўлгани сабаб айримлар бунга имконият топа олмаяпти. Шу билан бирга, Ҳамас аҳолига жойида қолишни ва чиқмасликни тарғиб қилмоқда.

Қатар ҳукумати ҳам Исроилни кескин танқид қилди. Доха шаҳрида Ҳамас вакилларига қилинган ҳужумдан сўнг, Қатар расмийлари Нетаняхуни минтақани ўз манфаатига мос қайта шакллантиришга уринаётганликда айблади. Ғазодаги соғлиқни сақлаш идораси эса охирги кунларда ўнлаб тинч аҳолининг ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилнинг Ғазо шаҳрига ҳужумлари кучайди