
Оғир касал ва жароҳатланган бир гуруҳ фаластинлик болалар Ғазодан эвакуация қилинди. Улар яқин кунларда Буюк Британияга етиб келиб, шифохоналарда даволанади.
Британия ташқи ишлар вазири Йветт Купер болаларнинг олиб чиқилганини тасдиқлади. Дастлабки гуруҳда 30–50 бола борлиги айтиламоқда. Зарур ҳолларда уларга оила аъзолари ҳамроҳлик қилади.
Купер бу жараён катта дипломатик ишлар талаб қилганини айтди. У, шунингдек, Британияда ўқишга кирган талабаларни ҳам эвакуация қилиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Ғазода эса бомбардимонлар давом этмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, кўплаб одамлар ҳалок бўлган, юзлаб фуқаролар эса очлик ва озиқ-овқат танқислигидан вафот этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.