date

Кучли ёмғирлар Ҳиндистонда йигирмадан ортиқ кишини бедарак йўқолишига сабабчи бўлди

Кучли ёмғирлар Ҳиндистонда йигирмадан ортиқ кишини бедарак йўқолишига сабабчи бўлди

Ҳиндистоннинг шимолий ҳудуди — Уттаракханд штатида ёмғир мавсуми жуда катта ҳалокатларга олиб келди. Маҳаллий матбуот тарқатган хабарларга кўра, охирги икки кун ичида ёғингарчилик ва кўчкилар натижасида камида 17 киши ҳалок бўлган. Шу билан бирга, 20 дан зиёд инсон бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилинмоқда.

Табиий офат асосан тоғли ҳудудларда кучли йўғон тошқинларни келтириб чиқарган. Дехрадун шаҳрида транспорт тизими жиддий зарар кўрган. Йўллар ювилиб кетгани сабабли қутқарувчи гуруҳлар айрим ҳудудларга етиб боришда катта қийинчиликка дуч келмоқда. Шунингдек, Риспана ва Биндал дарёларида кўприклар ағдарилиб кетгани оқибатида жабрланганларга ёрдам етказиш янада мураккаблашди.

Айрим турар-жой бинолари вайрон бўлган, юзлаб аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилиб, мактаблар вақтинча ёпилганини ва давлат идоралари иш фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Қутқарувчилар айни пайтда бедарак йўқолганларни излаш ишларини олиб боришмоқда. Ҳаво шароити ёмонлиги сабабли, айрим ҳудудларда излов ишларига фақат вертолётлар орқали ёрдам кўрсатилаяпти. Маҳаллий аҳоли эса хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кучли ёмғирлар Ҳиндистонда йигирмадан ортиқ кишини бедарак йўқолишига сабабчи бўлди