Исроил армияси Ғазо шаҳрининг Шайх Радвон туманига танк ва ҳарбий техникалар билан бостириб кирди. Бу ҳудуд урушдан олдин энг гавжум жойлардан бири бўлиб, минглаб одамлар яшаган. Эндиликда қаттиқ ҳужумлар ва бомбардимонлар оқибатида кўплаб аҳоли уйларини тарк этмоқда.
Исроил бу операцияни Ҳаммас жангчиларини йўқ қилиш ва гаровдагиларни озод қилиш учун ўтказаётганини билдирди. Аммо халқаро ташкилотлар бу амалийotni кескин қоралаб, Ғазодаги оғир вазият “инсонийликка зид” эканини таъкидлашмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, сўнгги кунларда тинимсиз бомбардимонлар бўлган, уйлар, кўчалар ва ҳатто сув ҳамда электр таъминоти издан чиққан. Минглаб оилалар жанубга қараб қочмоқда, бироқ йўлларда тирбандлик ва транспорт нархларининг кескин ошиши одамларни қийнaмоқда.
БМТ маълумотига кўра, августдан бери 190 минг киши Ғазодан чиқиб кетган, аммо ярим миллиондан ортиқ аҳоли ҳали ҳам қолмоқда. Ҳаммас соғлиқни сақлаш вазирлиги 7-октябрдан бери 65 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди, уларнинг ярми аёллар ва болалар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!