Филиппинда кучли ёмғирлар туфайли кўплаб ҳудудлар сув остида қолди. Кўчалар дарё ҳолига келиб, машиналар оқимда қолмоқда, одамлар эса ишга ва мактабга боришда қийнчиликка дуч келмоқда. Тошқинлар оқибатида айрим касалликлар ҳам тарқалаётгани айтилмоқда.
Аҳоли ҳукуматдан норози. Йиллар давомида тошқинларга қарши катта маблағ ажратилган бўлса-да, кўплаб лойиҳалар амалга ошмаган. Президент Фердинанд Маркос назорат пайтида мавжуд бўлиши керак бўлган иншоот йўқлигини тан олди.
Коррупция ҳақидаги гаплар ижтимоий тармоқлардан кўчаларга чиқди. Айрим амалдорлар истеъфога чиқди, пудратчилар Конгресс ва Сенатда сўроқ қилинмоқда.
Филиппинликлар энди аниқ чоралар талаб қилмоқда. 21-сентябр куни йирик норозилик намойиши ўтказилиши режалаштирилган. Халқ сув тошқинларига қарши маблағларнинг ҳалол сарфланишини истамоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!