Қозоғистондаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган аскар ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган ушбу воқеа жамиятда катта шов-шув уйғотди. Маълумотларга кўра, марҳум йигитнинг исми Динмуҳаммад бўлиб, унинг қариндошлари расмий маълумотларга ишонмаяпти. Улар фарзандининг ўлими ўз жонига қасд билан изоҳланишига шубҳа билан қарамоқда.
Марҳумнинг опаси ижтимоий тармоқларда ёзган мурожаатида шундай дейди:
“Биз оғир қайғудамиз, аммо Динмуҳаммаднинг ўлими ўз жонига қасд қилиши билан изоҳланишига ишонмаймиз. Биз ҳақиқатни ва ҳақиқий адолатни талаб қиламиз. Бу иш юзасидан Президент шахсан назорат ўрнатиши керак”, — дея баёнот берди у.
@SputnikKz хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда ва барча ҳолатлар ўрганилмоқда. Ҳарбий прокуратура ва ички ишлар органлари воқеанинг барча жиҳатларини аниқлашга киришган.
Ҳозирча расмий идоралар аскарнинг ўлими ҳақида тўлиқ маълумот бермаган. Фақатгина “ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин” деган дастлабки тахминлар айтилган. Бироқ марҳумнинг яқинлари ва қишлоқдошлари унга ишонмаяпти. Уларга кўра, Динмуҳаммад ҳаётсевар, оиласига меҳрибон, хизматга масъулият билан ёндашадиган йигит бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!