Япон олимлари қорамолларни зебрага ўхшатиб бўяб, мукофот олди

Япониядан 11 нафар тадқиқотчи биология йўналиши бўйича Нобел мукофоти билан тақдирланди. 1991 йилдан бери “Анналс оф Импробабле Ресеарч” илмий ҳазил журнали одамларни аввал кулдириб, кейин ўйлантирадиган тадқиқотларни мукофотлаб келади. Япон олимларининг 2019 йилда эълон қилинган тадқиқотида қорамоллар танасига зебра каби оқ-қора чизиқлар чизиш уларни чивин ҳужумидан ҳимоя қилиши кўрсатилди.
Куни кеча Япониядан чиққан 11 нафар тадқиқотчи биология йўналиши бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди, деб хабар тарқатди "Куодо" нашри.
Бостонда ўтказилган тантанали маросимда қайд этилишича, 19 йилдирки, ҳар йили камида бир япон олимининг номзоди нуфузли мукофот билан эътироф этилиб келинмоқда. 1991 йилдан бери анъанавий равишда бериб келинаётган бу мукофотларни “Annals of Improbable Research” илмий ҳазил журнали тақдим этади. Унинг асосий мақсади – “аввал одамларни кулдириб, кейин ўйлантириб қўядиган” тадқиқотларни алоҳида шарафлашдир.
Япон олимларининг 2019 йилда эълон қилинган тадқиқотига кўра, қорамолларнинг танасига зебра каби оқ-қора чизиқлар чизиш орқали уларни чивин ҳужумидан ҳимоя қилиш мумкин. Бу усул чорвачилик соҳасида катта иқтисодий зарарларни камайтиради, молларнинг соғлом ўтлаши ва жароҳатланишининг олдини олади.
Маълумотларга қараганда, фақат АҚШнинг ўзида чорвачиликда чивинларга қарши курашиш учун йилига тахминан 2,2 миллиард доллар маблағ сарфланади. Япон тадқиқотчилари тажриба орқали чизиқлар билан бўялган сигирлар оддий молларга нисбатан 50 фоизга камроқ чивинлардан азият чекишини кўрсатишди.































Изоҳлар 0
…