
Толибон ҳукумати Афғонистондаги университетларда аёллар ёзган китобларни ўқитишни тақиқлади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва жинсий зўравонликка оид фанлар ҳам дастурдан олиб ташланди. Расмийларга кўра, 680 китоб орасида 140 таси аёллар муаллифлигида.
Қарорга мувофиқ, университетларда 18 та фан ўқитилмайди. Уларнинг олтитаси бевосита аёллар мавзуси билан боғлиқ бўлиб, “Гендер ва ривожланиш” ҳамда “Аёллар социологияси” каби фанлар ҳам тақиқланган.
Шунингдек, эронлик муаллифлар ёки Эрон нашриётлари томонидан чоп этилган китоблар ҳам тақиқланган. Мутахассислар бу қарор олий таълим сифатини салбий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.
Толибоннинг бу қарори охирги йилларда аёллар таълимига қўйилган чекловларнинг давомидир. Аёллар мактаб ва олий таълимдан четлатилганидан сўнг, энди уларнинг илмий ишлари ҳам ман этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!