Яқин кунларда Покистон армиясининг Саудия Арабистони ҳудудида тўхтовсиз ёки вақтинчалик жойлашиши эҳтимоли ҳақида сўз кетмоқда. Бу хақда Al Jazeera телеканали маълумот тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, масала фақат ҳарбий машғулотлар ва тайёргарлик дастурларини кенгайтириш билан чекланиб қолмаяпти. Сўнгги музокараларда Саудия ерларида покистонлик ҳарбий контингентнинг тўғридан-тўғри жойлашиши ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирча расмий қарор қабул қилинмаган. Бироқ ушбу масаланинг кун тартибига қўйилиши икки давлат алоқаларида янги даврнинг бошланиши сифатида баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 17 сентябр куни Эр-Риёд ва Исломобод ўзаро мудофаа шартномасини имзолаган эди. Унга кўра, икки давлатдан қай бирига тажовуз қилинса, бу ҳар иккала мамлакатка ҳужум қилинган деб ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!