date

Суд Трампнинг The New York Times’га қарши даъвосини рад этди

Суд Трампнинг The New York Times’га қарши даъвосини рад этди

АҚШда президент Доналд Трампнинг нуфузли The New York Times газетасига қарши берган катта маблағли даъвоси кутилмаган бурилиш олди. Суд 15 миллиард долларлик аризани кўриб чиқишдан бош тортди.

Судя Стивен Мерридейнинг айтишича, Трампнинг тақдим этган даъво ҳужжатларида жиддий қоидабузарликлар мавжуд бўлиб, уларнинг моҳияти етарлича аниқ баён этилмаган. Суд қароридан келиб чиқса, жавобгар даъволарнинг асл сабаб ва мазмуни ҳақида тўлиқ хабардор қилиниши шарт.

«Суд аризаси рақибни ҳақорат қилиш ёки унга қаҳр билан ҳужум уюштириш минбари эмас», — деди судя. Шу билан бирга, у Трампга ўз аризасини қайта ишлаб, қонун талабларига мувофиқ тузатиш киритиш учун 28 кун муҳлат берди.

Маълумот учун, Трамп 16 сентябрь куни The New York Times’ни судга бериш ниятини ошкор этган эди. Унинг сўзларига кўра, газета «ўнлаб йиллар давомида» унинг шахсияти, оиласи ва бизнеси ҳақида турли ёлғон маълумотлар тарқатиб келган. Шунингдек, у нашрни радикал сўл Демократик партиянинг сиёсий қуролига айланиб қолганини таъкидлаган.

Айни пайтда, сиёсий таҳлилчилар бу жараённи катта аҳамиятга эга суд ишларидан бири сифатида баҳоламоқда. Агар Трамп аризасини қайта тақдим этса, жараён янада қизиқ воқеалар билан давом этиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суд Трампнинг The New York Times’га қарши даъвосини рад этди