Эстония ҳукумати Россия ҳарбий самолётлари унинг ҳаво ҳудудини бузганини билдирди. Расмийларга кўра, учта МиГ-31 самолёти Финляндия қўлтиғи устидан Эстония ҳудудига 12 дақиқа давомида кириб келган.
Воқеа пайтида Финляндия ва Швеция самолётлари ҳавога кўтарилган, Эстонияда жойлашган Италия F-35 қируучилари эса рус самолётларини ҳудуддан чиқарган. Россия эса айбловларни рад этиб, самолётлар халқаро қоидаларга риоя қилганини айтди.
Эстония бош вазири НАТО бундай можароли ҳаракатларга қатъий ва биргаликда жавоб бериши кераклигини таъкидлади. Унга кўра, вазият бўйича иттифоқчилар билан маслаҳатлашув зарур.
Охирги пайтларда Польша ва Румыния ҳам Россия дронлари ҳаво ҳудудини бузганини билдирган. НАТО бунга жавобан Шарқий Европа ҳудудида қўшин ва самолётларни кучайтирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!