
Буюк Британия расмий равишда Фаластин давлатини тан олди.
Бу ҳақда бош вазир Кир Стармер ижтимоий тармоқда эълон қилган видеомурожаати орқали маълум қилди.
Стармер ўз баёнотида шундай деди:
"Бугун Буюк Британия Фаластин давлатини расман эътироф этади. Бу қадам фаластинликлар ва исроилликлар учун тинчлик йўлида икки давлат ечимига бўлган умидни қайта тиклайди."
Шу тариқа, Лондоннинг мазкур қарори халқаро ҳамжамиятда Фаластин масаласига бўлган эътиборни янада кучайтириши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар