АҚШда Чарли Кирк хотирасига маросим бўлиб ўтди:

АҚШда Чарли Кирк хотирасига бағишланган маросим бўлиб, унда 200 мингга яқин одам иштирок этди. Тадбир Аризона штати Глендейл шаҳридаги Стате Фарм Стадиум стадионида ва унинг атрофида ўтказилиб, хавфсизлик чоралари СЕАР-1 даражасида таъминланди. Маросимда АҚШ Президенти Доналд Трамп ва вице-президент Жей Ди Венс қатнашди.
CNN хабарига кўра, АҚШда Чарли Киркни ёдга олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 200 мингга яқин одам иштирок этган, шундак, Аризона штати Глендейл шаҳридаги State Farm Stadium стадиони тўла ва унинг атрофида ҳам юзлаб одамлар тўпланган.
CNN мухбирига кўра, ушбу маросим учун хавфсизлик тадбирлари юқори SEAR-1 даражасига кўра олиб борилган. Аҳолига зарар етмаслиги учун стадион ва атрофида ўқ ўтмас шиша ўрнатилган. Таъкидлаш жоизки, тадбирда АҚШ Президенти Доналд Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс иштирок этди.
Чарли Кирк, энг йирик консерватив фаоллардан бири бўлиб, 10 сентябр куни Юта штатидаги университетда чиқиш қилиб, суиқасд қурбони бўлди. Унинг ўлдирилишида гумонланувчи Тайлер Робинсон қўлга олинган.































Изоҳлар 0
…