date

Қозоғистон АҚШ билан 4 миллиард долларлик тарихий шартнома имзолади

Қозоғистон АҚШ билан 4 миллиард долларлик тарихий шартнома имзолади

Қозоғистон АҚШ билан тарихдаги энг йирик локомотив етказиб бериш шартномасини имзолашга рози бўлди. Бу келишув АҚШ Савдо вазирлиги раҳбари Ҳовард Лютникнинг сўзларига кўра, Доналд Трамп ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасидаги учрашувдан кейин амалга оширилган.

Лютникнинг таъкидлашича, бу битим саноатнинг муҳим тармоқларидан бирини қўллаб-қувватлашни таъминлайди. 4 миллиард долларлик шартнома ҳамда АҚШнинг Wabtec компанияси билан тузилган келишув Қозоғистонда 300 та юк локомотиви ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишни назарда тутади.

Тўқаев матбуот хизмати шартноманинг тафсилотларини ошкор қилди. Ушбу битим орқали Қозоғистондаги Остонада 2009 йилдан бери фаолият кўрсатаётган Wabtec локомотив йиғиш заводи ўрнини ҳам мустаҳкамлашга қаратилган. 230 миллион долларлик сармоя киритилиб, 600 дан ортиқ локомотив ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 45 фоизга етган.

Шу билан бирга, Wabtec компанияси ўз фаолиятини янада кенгайтириб, Қозоғистонда инновацияларни жорий этиш ва муҳандислар тайёрлаш учун технологик марказ ташкил этди.

Бу келишув Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Йирик шартномаларнинг кўпайиши иккала давлатнинг саноат ва иқтисодий ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон АҚШ билан 4 миллиард долларлик тарихий шартнома имзолади