date

ХАМАСдан Трампга талаб

ХАМАСдан Трампга талаб

ХАМАС АҚШ президенти Дональд Трамп номига мурожаат йўллаб, Ғазо секторида 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш кафолати эвазига гаровдагиларнинг ярмини озод қилишга тайёр эканини билдирган.

Fox News телеканали ёзганига кўра, бу ҳақда музокараларда қатнашган юқори мартабали маъмурият вакили маълумот берган.

Хабарга қараганда, мактуб айни дамда Қатарда ва шу ҳафта ичида Трампга етказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ой бошида Доҳада ХАМАС етакчиларига суиқасд уюштиришга уринганидан кейин Қатар воситачилигидаги жараёнлар мураккаблашган. Шу боис 48 нафар гаровдагини озод қилишга оид музокаралар тўхтаб қолган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ХАМАСдан Трампга талаб