Афғонистондан чиққан 13 ёшли бола қизиқувчанлиги туфайли хавфли йўлни танлади. У самолётнинг шасси бўлимига яшириниб, Деҳлига парвоз қилди. Парвоз давомийлиги 94 дақиқа бўлган ва бола енгил кийимда, ҳеч қандай багажсиз йўлга чиққан.
Аэропортга қўнгач, у учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланиб юрганида қўлга олинди. Суҳбатда бола бу ҳаракатни фақат «қизиқувчанлик» учун қилганини билдирди. Сўроқ жараёнидан сўнг уни Афғонистонга қайтариб юборишган.
Мутахассислар бундай шароитда унинг тирик қолиши ҳақиқий мўъжиза деб баҳоланмоқда. Бу ҳолат ҳаво транспортидаги хавфсизлик ва ёшлар орасидаги таҳдидларга эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар