date

Трамп: Украина ўз ерларини тўлиқ қайтариши мумкин

Трамп: Украина ўз ерларини тўлиқ қайтариши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина Европа Иттифоқи ва НАТО ёрдамида босиб олинган барча ҳудудларни қайтариб олиши мумкинлигини таъкидлади.

У Truth Social ижтимоий тармоғида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг баёнот берди.

— Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамда иқтисодий вазиятни чуқур таҳлил қилгач, шуни айта оламанки, Украина Европа қўллови билан ўз ерларини асл ҳолатига қайтариши мумкин. Сабр-тоқат ва молиявий ёрдам билан, айниқса НАТО кўмагида, нега урушдан олдинги чегараларга қайтиш мумкин эмас? — деб ёзди Трамп.

Президентнинг фикрича, Россия 3,5 йил давомида қисқа вақт ичида ҳал қилиниши лозим бўлган урушда самарасиз кураш олиб борди:

— Аслида, улар “қоғоз йўлбарс”га ўхшаб қолишди. Путин ва Россия ҳозир улкан иқтисодий инқирозга дуч келди. Энди Украина учун ҳаракат қилиш вақти келди, — деди у.

Трамп шунингдек, икки давлатга ҳам тинчлик тилашини билдириб, НАТОдан Украинага қурол етказиб беришда давом этишини исташини таъкидлади:

— Ҳамма учун омад! — дея ўз фикрларини якунлади АҚШ раҳбари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: Украина ўз ерларини тўлиқ қайтариши мумкин