АҚШда 38 йил бегуноҳ қамалган кишига 25 миллион товон тўланади

Морис Хестингс АҚШда 38-йил ноҳақ қамоқда сақлангани учун давлатдан 25 миллион доллар компенсация олади. У 1983-йилда Роберта Видермаерни зўрлаш ва отиб ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ 2021-йилда ДНК таҳлили унинг айбсизлигини исботлаган. Текширув жиноятни 1983-йилда ўхшаш жиноят туфайли қўлга олинган ва 2020-йилда қамоқхонада вафот этган Кеннет Пакнетт содир этганини кўрсатди.
Америка Қўшма Штатларида 38 йил давомида ноҳақ равишда қамоқда сақланган Морис Хестингсга давлат томонидан 25 миллион доллар компенсация тўланади. Бу сумма штат тарихидаги энг катта товон сифатида қайд этилди.
Хестингс 1983 йилда Роберта Видермайерни зўрлаш ва отиб ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо 2021 йилда иш қайта кўриб чиқилди ва ДНК таҳлили натижалари унинг айбсизлигини исботлади.
Текширув ҳақиқий жиноятчи — 1983 йилда ўхшаш жиноят туфайли қўлга олинган ва 2020 йилда қамоқхонада вафот этган Кеннет Пакнеттга ишора қилди.
Озодликка чиққан Хестингс журналистларга: “Ҳаётимнинг 38 йили ўғирланди. Ҳеч қандай пул уларни қайтармайди, аммо бу товон узоқ азобли йўлнинг якунини англатади”, — деди.






























Изоҳлар 0
…