
АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтган учрашувда араб ва мусулмон давлатлари етакчиларига Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш учун расмий режасини тақдим этди. Бу ҳақда Исроилнинг 12-канали хабар берди.
Йиғилишда Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған, шунингдек, Индонезия, Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Иордания, Покистон ва Миср президентлари ҳам иштирок этгани қайд этилди.
Манбаларга кўра, Трамп можарони зудлик билан тўхтатиш зарурлигини кескин урғулаган. Унинг таъкидлашича, ҳар бир кечиккан кун Исроилнинг халқаро майдонда янада чуқурроқ изоляцияга юз тутаётганини кўрсатмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар