date

Корея полициясини 2 йилда 60 минг марта ёлғондан чақирган эркак ушланди

Корея полициясини 2 йилда 60 минг марта ёлғондан чақирган эркак ушланди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Жанубий Корея полицияси 50 ёш атрофидаги эркакни ҳибсга олди. У икки йилдан камроқ вақт ичида полицияга тахминан 60 минг бор ёлғон чақирув қўнғироғи қилгани маълум қилинди. Бу ҳақда “The Korea Herald” хабар берди.

Маълумотларга кўра, эркакнинг 58 минг 307 қўнғироғидан 51 таси полициянинг зудлик билан етиб келишини талаб қилувчи оғир ҳолатларга оид эди. У қўнғироқларда музлатгичини ўғирлагани, укасини ўлдиришни режалаштираётгани ва қўлга олинганини билдирган, шунингдек, ўз хоҳишига қарши тутилаётганини айтиб қўйган.

2023 йилдан бери ушбу шахс ёлғон қўнғироқ учун 7 марта жаримага торилган. Бунинг сабабли полиция ходимларининг хизмат вазифасига тўсқинлик қилгани учун тергов олиб борилмоқда. Эркак беш йилгача қамоққа олиниши ёки 10 миллион южон (тахминан 86 млн сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Қўшимча маълумотга кўра, ушбу шахс 2024 йил май ойининг биринчи тўрт кунидагина полицияга 1882 марта мурожаат қилган. У ёлғиз яшаши ва кўп ҳолларда маст бўлиши туфайли қўнғироқларнинг аксариятини ёлғондан қўйганини тан олган.

Бу ҳолат Жанубий Кореяда полиция хизматининг масъулият ва сабрчанлигини синовдан ўтказиб, аҳоли учун қизиқарли ва ҳайратланарли воқеа сифатида эътироф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Корея полициясини 2 йилда 60 минг марта ёлғондан чақирган эркак ушланди