date

Париж суди собиқ президент Саркозини айбдор деб топди

Париж суди собиқ президент Саркозини айбдор деб топди

Франциянинг 23-президенти Николя Саркози коррупция иши бўйича айбдор деб топилиб, беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Le Monde хабар берди.

Мазкур иш Саркозининг 2007 йилги президентлик сайловлари билан боғлиқ. Тергов маълумотларига кўра, унинг атрофидагилар Ливия ҳукумати билан сайловолди кампаниясини молиялаштириш бўйича келишган. Сумма 50 миллион еврога етгани айтилмоқда.

Саркозининг ўзи бу ҳолатни тан олган, аммо асосий айбловлар — коррупция ва Муаммар Қаддафий маблағлари ҳисобидан ноқонуний молиялаштириш қисман олиб ташланган.

Суд жараёнида унинг энг яқин ҳамкорлари, собиқ вазирлар Клод Гаян ва Брис Хортефеу ҳам айбдор деб топилди. Шу билан бирга, Саркози айбини рад этди ва иш сиёсий сабабларга кўра қўзғатилганини таъкидлади.

Ҳукмга апелляция берилса, унинг ижроси бир неча ой ёки йилларга кечикиши мумкин.

Ливия маблағлари билан боғлиқ шубҳалар илк бор 2011 йилда пайдо бўлган. Каддафийнинг ўзи ҳам Саркозини қўллаб-қувватлаш учун миллионлаб евро ажратилганини айтган эди.

Бу Саркозининг учинчи ҳукми. 2024 йилда у коррупция ва таъсир ўтказишда айбдор деб топилган, шунингдек, 2012 йилги “Бигмалион” иши бўйича бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Париж суди собиқ президент Саркозини айбдор деб топди