date

Украина ва Сурия муносабатлари БМТ доирасида тикланди

Украина ва Сурия муносабатлари БМТ доирасида тикланди

Украина ва Сурия 2025 йил 25-сентябр куни дипломатик алоқаларни тиклаш бўйича келишувга эришди. Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Суриянинг муваққат президенти Аҳмад Аш-Шара билан учрашувдан сўнг бу ҳақда маълум қилди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина ва Сурия ўзаро коммюнике имзолаб, расмий муносабатларни қайта йўлга қўйди. У бу қадамни қўллаб-қувватлаб, Сурияга барқарорлик йўлида кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда хавфсизлик таҳдидлари, икки давлат ўртасида истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида мустаҳкамлашга келишиб олди.

Маълумот ўрнида, Украина 2022 йилда Сурия президенти Башар Асад Донецк ва Луганскни мустақил давлат сифатида тан олганидан сўнг Дамашқ билан дипломатик муносабатларни узган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ва Сурия муносабатлари БМТ доирасида тикланди