Олимлар сўнгги ҳисоботларига кўра, юрак ва қон томир касалликлари дунёдаги энг кенг тарқалган ва инсонлар ўлимига энг катта таъсир кўрсатувчи омил эканлигини маълум қилишди. 1990 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда 204 та мамлакатда олинган статистик маълумотлар шу хулосага келди: ҳар учинчи ўлим аниқ шу касалликлар билан боғлиқ.
Таъкидланишича, агар 1990 йилда юрак-қон томир касалликлари туфайли 13,1 миллион киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 19,2 миллионга етди. Шу билан бирга, аксарият минтақаларда эркаклар орасида вафот қилиш ҳолатлари аёлларга нисбатан юқори бўлиб, бу соҳадаги хавф омилларининг эркаклар саломатлигига ҳам таъсири катта эканини кўрсатади.
Юрак ва қон томир касалликлари DALY (Disability-Adjusted Life Years) кўрсаткичида ҳам биринчи ўринда туриб, эрта ўлим ва ногиронлик сабабли йўқотилган соғлом ҳаёт йилларининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Муттахассислар таъкидлашича, бу касалликлардан келиб чиқадиган хавф омилларининг 80 фоизи олдини олиш имконига эга. Шу омиллар орасида семизлик, юқори қон босими, қандли диабет ва холестериннинг юқори даражаси муҳим ўрин тутади.
Шу сабабли мутахассислар аҳолини тарбия қилиш, рацион ва овқатланишни назорат қилиш, мунтазам жисмоний фаоллик қилиш ва шифокорлар кўрсатмаларига амал қилиш муҳимлигини таъкидлайди. Бу чоралар юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради ва инсонлар ҳаётини узайтиришда катта аҳамиятга эга.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!