date

Канада почтаси уйларга хат етказишни деярли тўхтатмоқда

Канада почтаси уйларга хат етказишни деярли тўхтатмоқда

Канада почтаси фаолиятида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Мамлакат жамоат ишлари ва харидлар вазири Жоэл Лайтбаунднинг маълум қилишича, почтани уйма-уй етказиб бериш деярли тўлиқ тўхтатилади.

Вазир таъкидлашича, почта хизмати молиявий жиҳатдан “экзистенциал инқироз”га юз тутган. Ҳозирда у кунига тахминан 10 миллион Канада доллари (7,2 миллион АҚШ доллари) миқдорида зарар билан ишламоқда. Давлатнинг доимий кўмаги эса муаммони ҳал этолмайди.

Ислоҳотлар натижасида почта етказиш муддати ўртача 3–4 кундан 3–7 кунгача узайиши мумкин. Шунингдек, айрим бўлимлар ёпилади ва тахминан тўрт миллион канадалик уйига хат етказиб олиш имкониятисиз қолади.

Шу муносабат билан, Корхоналар фаолиятини текшириш комиссияси уйларига почта етказилмайдиган аҳоли учун жамоат жойларида қўшимча почта қутиси ўрнатишни таклиф қилган. Бу ўзгаришлар аҳолининг кундалик турмушига катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада почтаси уйларга хат етказишни деярли тўхтатмоқда