
Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх маълум қилишича, мамлакат биринчи марта Agni-Prime ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини мобил темир йўл қурилмасидан муваффақиятли равишда учирди.
Вазирнинг таъкидлашича, темир йўл платформасидан ракета синови Ҳиндистоннинг стратегик тўхтатиб туриш салоҳияти тобора ортиб бораётганини кўрсатди. Шу билан бирга, мамлакат мобил темир йўл қурилмаларидан ракета учириши мумкин бўлган давлатлар қаторига қўшилди.
Agni-Prime баллистик ракетаси Ҳиндистоннинг янги авлод ракета тизимлари доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, у 2000 километргача узоқликдаги нишонларни аниқ йўқ қилиш қобилиятига эга. Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу синов Ҳиндистон мудофаа стратегиясида муҳим босқич ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.