
Колумбия президенти Густаво Петро БМТ бош қароргоҳини Ню-Йоркдан кўчириш таклифини илгари сурди. Бу ҳолат унга АҚШ визаси бекор қилинганидан сўнг содир бўлди.
Президентнинг таъкидлашича, БМТ Бош Ассамблеясида қатнашувчи давлат раҳбарлари тўлиқ дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бироқ унга визанинг бекор қилиниши ва Фаластин ҳукуматига келишга рухсат берилмагани АҚШнинг халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилмаётганини кўрсатди.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳи Ню-Йоркда қолиши мумкин эмас», — деб ёзди Колумбия президенти ўзининг X ижтимоий тармоғида. Маълумотларга кўра, Петро Ню-Йоркдаги Фаластин тарафдорлари намойишида иштирок этгани учун визаси бекор қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.