26 сентябрь куни Россия Адлия вазирлиги хорижий агентлар реестрини янгилади. Янги рўйхатга кинотанқидчи Зинаида Пронченко ҳам киритилди.
Ведомство сайтида қайд этилишича, Пронченко хорижий агентлар материалларини тайёрлаш ва тарқатишда иштирок этган, Россия ҳукуматининг қарор ва сиёсатлари ҳақида “ишончсиз маълумотлар” тарқатган ҳамда Украинадаги махсус операцияга қарши чиққан. Шунингдек, у ҳозирда Россиядан ташқарида истиқомат қилаётгани ҳам аниқланган.
Янгиланган рўйхатга шунингдек медиа-менежер Демьян Кудрявцев, журналист Андрей Калитин, Pussy Riot адвокати Дмитрий Захватов ва мустақил адабий мукофот — «DAR» ҳам киритилди
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу шахслар ҳам хорижий агентлар ёки Россияда номақбул ташкилотлар билан боғлиқ материалларни яратиш ва тарқатишда қатнашган. Улар, шунингдек, Россия давлат органлари қабул қилган қарорлар ва сиёсатга оид “асоссиз маълумотлар”ни тарқатган.
Маълумот учун, Захватов Украина ҳарбийлари учун маблағ тўплашга қаратилган лойиҳага раҳбарлик қилаётгани ҳам қайд этилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!