date

Нигерияда кон қулади

Нигерияда кон қулади

Нигериянинг Замфара штатида юз берган фожеали воқеа оқибатида 13 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Қаттиқ минераллар вазирлиги матбуот котиби Сегун Томори маълумот берди.

Унга кўра, ҳалокат Жабака қишлоғида жойлашган конда содир бўлган. Қулаган кон оқибатида ўнлаб одамлар турли даражада жароҳат олган.

Томори айтишича, вазир Деле Алаке бу воқеани ҳам “олдини олиш мумкин бўлган”, ҳам “қайғули” деб баҳолаган. Шу билан бирга, у қутқарув ишлари тўлиқ якунланганидан сўнг мазкур кон ёпилиши шартлигини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда кон қулади