date

Америкалик эркак лотереяда 410 миллион доллар ютуғига эга бўлди

Америкалик эркак лотереяда 410 миллион доллар ютуғига эга бўлди

АҚШнинг Миссури штатида яшовчи номаълум Powerball иштирокчиси беқиёс омадга эришди — у 410 миллион доллар миқдоридаги улкан ютуқ соҳиби бўлди. Бу ҳақда Bild нашри маълумот тарқатди.

Лотерея ташкилотчилари айтишича, омадли ғолиб ҳозирча ҳаёт тарзини ўзгартирмаган. Унинг сўзларига кўра, у кўпроқ уй шароитида дам олишни хуш кўради:

“Мен уй одамиман. Мен учун энг идеал кун — уйда қолиб, ҳозирги машғулотларимни давом эттириш. Миллионер, мультимиллионер бўлдим, кеча эса кир юваётган эдим...” — деган у кулгу билан.

Дастлаб ғолиб “бир йилни тўлиқ ўзим учун сарфлайман” деб ният қилган. Бироқ у бу режа тўлиқ амалга ошмаслигини англаб етган: “Хотиним мени албатта шаҳардан судраб чиқади”, — деб қўшимча қилган у ҳазил тариқасида.

Маълумотларга кўра, 410 миллион доллар — Миссури тарихи учун энг йирик лотерея ғалабаси ҳисобланади. Ушбу омадли чипта 6 сентябрь куни Сент-Луис шаҳридаги QuickTrip дўконида харид қилингани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик эркак лотереяда 410 миллион доллар ютуғига эга бўлди