Мадагаскарда электр ва сув танқислигига қарши бошланган оммавий норозиликлар оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк маълум қилди.
Ташкилот баёнотида айтилишича, ўлганлар орасида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари томонидан ҳалок бўлганлар ҳамда тартибсизликлар ва талончилик пайтида қурбон бўлганлар бор.
Эслатиб ўтамиз, норозиликлар 25 сентябрь куни Мадагаскардаги электр ва сув етказиб беришдаги муаммоларга қарши бошланган ва тартибсизликларга айланган.
Вазиятни тинчлантириш учун ташкил қилинган аралаш миллий конференцияда Бош вазир Кристиан Нтсай Мадагаскар университети кампусида тинч намойишчилар орасида қуролланган одамлар ҳам бўлганини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!