date

Мадагаскар президенти норозилик ортидан ҳукуматни тарқатди

Мадагаскар президенти норозилик ортидан ҳукуматни тарқатди

Мадагаскар президенти Андри Радзуэлин мамлакат бўйлаб давом этган норозилик намойишлари ортидан ҳукумат тарқатилганини эълон қилди ва уч кун ичида янги бош вазир тайинлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

"Мен бу мамлакатда бошқарув тизимини чуқур қайта кўриб чиқаман ва ислоҳ қиламан", деди президент халққа мурожаатида.

Бу қарор 25 сентябрь куни электр ва сув узилишига қарши бошланган оммавий норозиликлар оқибатида қабул қилинди. Намойишлар давомида 22 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадагаскар президенти норозилик ортидан ҳукуматни тарқатди