АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путиндан мактуб олганини маълум қилди.
Трамп штабида айтилишича, 15 декабрда олинган мактубда Путин Россия ва АҚШ икки томонлама муносабатларни тиклаш учун сермазмун қадамларни қабул қилишига ва халқаро саҳнадаги ҳамкорликни янги сифат даражасига олиб чиқишига умид билдирган.
Мактубда айтилишича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар замонавий дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлиб қолади ва охирги йиллардаги глобал ва минтақавий жиддий чақириқлар буни исботлайди.
"Владимир Путиндан жуда ёқимли мактуб, унинг ғоялари жуда тўғридир. Мен икки томон бу ғояларга амал қилишга қодир бўлишларига ва биз муқобил йўлдан боришимизга тўғри келмаслигига умид қиламан", деб изоҳ берган Трамп мактубга.
Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Трампга Рождество ва Янги йил байрамлари муносабати билан табрик мактуби юборганини тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар