date

АҚШ: Сурия ҳукуматини алмаштириш режаси йўқ

АҚШ: Сурия ҳукуматини алмаштириш режаси йўқ

Америка Қўшма Штатлари Суриядаги мавжуд ҳукуматни ўзгартириш ниятига эга эмас. Бу ҳақда мамлакатнинг Сурия бўйича махсус вакили ҳамда Анқарадаги элчиси Том Барак маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Сурияга қўшин юборишни ҳам режалаштирмаяпти. Асосий мақсад терроризмга қарши самарали кураш олиб бориш экани таъкидланди.

Барак, шунингдек, амалдаги президент Аҳмад ал-Шааранинг сиёсий келажагига ишонч билдирар экан, қуйидагича изоҳ берди:

«Мен унга ишонаман. Унинг мақсадлари бизнинг устувор йўналишларимизга ҳамоҳанг — Сурияда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш. Бироқ турли этник ва сиёсий манфаатлар жараённи мураккаблаштириши табиий».

Шу тариқа, АҚШнинг Сурия бўйича позицияси ҳукуматни алмаштириш эмас, балки хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилгани яна бир бор таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ: Сурия ҳукуматини алмаштириш режаси йўқ