АҚШ президенти Доналд Трамп америкалик ҳарбий қўмондонлар билан учрашувида Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ҳақида кескин фикрлар билдирди.
Трампнинг таъкидлашича, Медведев яқинда Америкага таҳдидомуз баёнот қилган. Шунинг ортидан президент Америка атом сув ости кемаларини — дунёдаги энг хавфли қуроллардан бири — Россия соҳилларига юборишга қарор қилган.
“Медведев ҳақиқатан ҳам аҳмоқ одам. У бир неча кун олдин бизга таҳдид қилди. Шундан сўнг мен энг йирик ядро қуролларига эга сув ости кемаларини Россия соҳиллари томон йўналтирдим. Бу қадамни у фақат ‘ядро’ сўзини ишлатгани учун амалга оширдим. Биз бу сўздан шунчаки фойдаланишга йўл қўя олмаймиз”, — деди Трамп.
Президентнинг сўзларига кўра, бу ҳаракат ҳужум учун эмас, балки эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!