date

Филиппинда кучли зилзила қурбонлари сони 30 нафарга етди

Филиппинда кучли зилзила қурбонлари сони 30 нафарга етди

Филиппинда содир бўлган 6,9 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етди, деб хабар тарқатди ABS-CBN News. Расмий маълумотларга кўра, офатдан жабрланганлар орасида 37 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.

Фавқулодда ёрдам маркази билдиришича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари Себу провинциясидаги Бого шаҳар касалхонасига келтирилмоқда. Ҳодисадан кейин мамлакатда фавқулодда ҳолат режими кучайтирилган.

Маълумотларга кўра, зилзила Сан-Ремижио муниципалитетидаги спорт ва соғломлаштириш мажмуасининг қулашига сабаб бўлган. Маҳаллий аҳолининг бир қисми вайроналар остида қолгани айтилмоқда. Ҳозирда қутқарувчилар томонидан кенг кўламли қидирув ва эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар қайд этишича, ушбу зилзила минтақа учун сўнгги йилларда кузатилган энг кучли силкинишлардан бири бўлди. Ҳукумат қурбонлар оиласига таъзия изҳор этиб, жабрланганларга зарур тиббий ва моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Шу билан бирга, қидирув-қутқарув жараёни ҳали давом этаётгани учун ҳалок бўлганлар сони яна ортади, деган хавотир ҳам билдирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда кучли зилзила қурбонлари сони 30 нафарга етди