date

Россия дронларига қарши Европа чоралари

Россия дронларига қарши Европа чоралари
Копенгенда Европа Иттифоқи раҳбарлари саммити ўтказилди. Дания хавфсизликни кучайтириб, дрон парвозларини вақтинча тақиқлади. Бу чоралар ўтган ҳафтада бўлган дрон ҳодисаларидан кейин кўрилди.

Саммитда “дрон девори” режаси муҳокама қилинди. Полша, Эстония, Британия, Швеция, АҚШ ва бошқа давлатлар дронларга қарши қўшма мудофаа тизимини қўллаб-қувватлади. Германия ҳам Копенгенга ҳарбий кема юборди.

Дания ва Швеция раҳбарлари Россияни асосий хавф деб атади. НАТО бош котиби Марк Рутте ҳам Европа осмонини ҳимоя қилиш зарурлигини айтди.

Учрашувда Европа мудофаасини мустаҳкамлаш ва Украинага ёрдам бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия дронларига қарши Европа чоралари