date

АҚШ Эронни қўлловчиларга қарши янги санкциялар жорий этди

АҚШ Эронни қўлловчиларга қарши янги санкциялар жорий этди

АҚШ Молия вазирлиги Эрон ҳарбий-саноат тизимини таъминлаб келаётган компания ва шахсларга нисбатан навбатдаги санкцияларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 21 та компания ва 17 нафар жисмоний шахс чекловлар рўйхатига киритилган. Улар Эроннинг ҳарбий эҳтиёжлари учун технология ва ускуналар етказиб беришда айбланаётгани таъкидланмоқда.

Чекловлар Эрон, Хитой, Гонконг, Германия, Туркия, Португалия ва Уругвайда фаолият юритаётган, баллистик ракеталар, ҳаво мудофаа тизимлари, вертолёт ва ҳарбий самолётлар учун жиҳоз етказиб берувчи тармоқларга тегишли.

АҚШ ҳукуматининг айтишича, ушбу тармоқлар Эроннинг ҳарбий қудратини оширишга хизмат қилиб, америкалик ҳарбийлар, кемалар ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Санкцияланган компания ва шахсларнинг АҚШ ҳудудидаги барча активлари музлатилиб, улар билан молиявий операциялар тақиқланади. Қонунбузарликлар фуқаролик ёки жиноий жавобгарликка, шу жумладан хорижий банклар учун иккинчи даражали санкцияларга олиб келиши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинган.

Жамоатчиликда бу қарор АҚШ ва Эрон муносабатларидаги навбатдаги кескин қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эронни қўлловчиларга қарши янги санкциялар жорий этди