Франциядаги оммавий норозиликлар мамлакат бўйлаб жорий қилинган бюджетни қисқартириш чораларига ва ҳукуматнинг янги иқтисодий сиёсатларига қарши бошланган. Касаба уюшмаларининг маълумотларига кўра, бундай намойишларда 250 мингдан ортиқ одам қатнашиши кутилмоқда, жамоат тартибини сақлаш учун 76 минг полиция ходими сафарбар қилинган.
Норозиликлар асосан Париж, Марсел, Нант, Бордо ва Ажача шаҳарларида бошланди, кейинчалик Лион, Брест, Ренн ва бошқа шаҳарларда ҳам намойишлар ташкил этилади. Энг катта марши Парижда бўлиб ўтади, у ерда 20 мингдан 40 минггача одам иштирок этиши кутилмоқда.
Намойишлар жамоат транспортига салбий таъсир кўрсатмоқда. Парижда бир нечта метро бекатлари ёпилгани, трамвай ва поезд қатновида узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, автобусларнинг ҳаракатига ҳам тўсиқлар пайдо бўлди.
Франциядаги йирик саноат корхоналари, шу жумладан Stellantis ва Michelin заводлари ҳам намойишчилар томонидан тўсиб қўйилди. Таълим соҳасида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда, мактабларнинг айримлари ёпилди, ўқитувчиларнинг 27 фоизи намойишларга қўшилган.
Норозиликларнинг кенгайиши мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга жиддий таъсир қилиши кутилмоқда, бу эса олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятига қаратилаётган катта эътиборни англатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!