Ҳиндистон шимолидаги Ладах ҳудудида аҳолининг автономия талаб қилиши билан бошланган намойишлар тартибсизликка сабаб бўлди. Тўқнашувларда камида тўрт киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам жароҳат олди.
Намойишларга таниқли фаол Сонам бошчилик қилди. У ҳибсга олинди ва ҳукумат уни оломонни қўзғатишда айбламоқда. Сонам эса бу айбловларни рад этмоқда.
2019-йилда Ҳиндистон ҳукумати Ладахни марказий бошқарувга ўтказди. Шундан бери аҳолининг штат мақоми ва махсус ҳуқуқлар ҳақидаги талаблари кўпаймоқда.
Ладах Хитой ва Покистон билан чегарадош бўлгани учун стратегик аҳамиятга эга. Мутахассислар бу ерда барқарорликни сақлаш муҳимлигини айтишмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар