date

Азиз Аханнуш: Ёшлар норозиликларини мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди

Азиз Аханнуш: Ёшлар норозиликларини мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди

Марокаш Бош вазири Азиз Аханнуш мамлакатнинг камида 11 шаҳрини қамраб олган ёшлар норозиликларини тўхтатиш учун мулоқотга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, барча муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли — очиқ мулоқот

Аханнуш ҳукумат ёшлар қўйган талабларга жавоб берганини ва музокараларга тайёр эканини қайд этди

Маълумот учун, Gen Z 212 ҳаракати ташаббуси билан бошланган намойишлар дастлаб таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш талаби билан йўлга қўйилган. Кейинчалик улар 2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун катта бюджет харажатларига ҳам қаршилик билдиришди

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тартибсизликлар пайтида 3 киши ҳалок бўлган, 350 дан зиёд одам жароҳат олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Азиз Аханнуш: Ёшлар норозиликларини мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди