Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливаннинг жанубий ҳудудларида жойлашган «Ҳизбуллоҳ» мақсадларига ҳаводан ҳужумни амалга оширди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, зарба Бофорт қасри яқинидаги объектга йўналтирилган. Исроил армияси матбуот хизматининг билдиришича, ҳужум қилинган жойда террорчилик фаолияти кузатилган ва ҳаво зарбалари натижасида жангариларнинг ер ости инфратузилмаси ҳамда қурол-яроғ захираларига катта зарар етказилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар