Чақалоқларга исм топиш орқали даромад қилаётган калифорнийлик эксперт

1 дақиқа ўқиш925
Чақалоқларга исм топиш орқали даромад қилаётган калифорнийлик эксперт

Калифорния (АҚШ)лик Тейлор Ҳамфри ҳеч ким қилмаган ишга қўл урди. У янги туғилган чақалоқларга исм топиш билан шуғулланади ва шу орқали даромад олишни бошлади, деб ёзди CBS News.

Фарзандига исм танлашда қийналаётган ота-оналар — аёлнинг асосий мижозлари. Ҳамфрининг исм ўйлаб топишга бўлган қизиқиши аввалига шунчаки эрмак сифатида бошланган эди. Вақт ўтиши билан, у бу соҳада чинакам экспертга айланди.

Бир куни ижтимоий тармоқ орқали у бир аёлдан чақалоғига исм топиб беришни илтимос қилувчи хабар олади. Нотаниш аёлга ёрдам берганидан сўнг, Тейлор исмшунос профессионал фаолиятини бошлади. Мижозларнинг кўпчилиги уни ижтимоий тармоқларда топади, унинг 100 мингдан ортиқ обуначиси бор. Тейлорнинг айтишича, таниқли одамларга ҳам исм танлашда ёрдам кўрсатган.

Аёл мижозлар учун уларнинг фарзандига мос келадиган исмлар рўйхатини тузади. Оддий рўйхатнинг нархи 200 доллардан бошланади, махсус VIP-пакет эса минг долларгача етиши мумкин.

Тейлор Ҳамфрининг ғояси кундан-кунга оммалашиб бораётгани ва исм танлашнинг янгича йўллари ота-оналар учун катта қулайликлар яратмоқда. Бу янги бизнес соҳаси одамларга шундай оддий, лекин муҳим хизматни тақдим этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?