Россия аҳолисининг катта қисми мамлакат раҳбари Владимир Путинга ишонч билдираётгани маълум бўлди. Сўнгги сўров натижаларига кўра, ҳар ўн россияликнинг саккиз нафари — яъни 79,1 фоизи — президентга ишонади.
Шунингдек, иштирокчиларнинг 75,4 фоизи Путиннинг олиб бораётган сиёсати ва фаолиятини маъқуллаган. Фақатгина 16 фоиз респондент уни ишончли деб ҳисобламайди, 14,6 фоизи эса унинг ишини салбий баҳолаган.
Сўров натижаларида Россия ҳукуматига ҳам муносабат аниқланган — жавоб берганларнинг 47,9 фоизи ҳукумат фаолиятини маъқулласа, 20 фоизи унга танқидий қараш билдирган.
Бош вазир Михаил Мишустинга нисбатан ишонч даражаси ҳам юқори бўлиб, аҳолининг 60,1 фоизи уни қўллаб-қувватлайди, 19,7 фоизи эса аксинча фикр билдирган.
Манба: РИА Новости
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар